Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Бойсундаги ёнғин содир бўлган жойга борди
Тўра Боболов Бойсундаги ёнғин содир бўлган жойга борди
2020-02-05 / 167

Бугун, 5 февраль куни соат 03:00ларда Бойсун туманининг “Тузбозор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Ибодулло бобо” кичик хусусий корхонасига қарашли савдо комплексида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилди.

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов ва бошқа алоқадор вилоят ташкилотлари раҳбарлар билан биргаликда зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб борди. Ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорлар билан учрашилиб, уларга зарур ёрдамларни кўрсатиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ҳозирда ёнғин оқибатларини бартараф этиш, тадбиркорларга зарур ёрдамларни кўрсатиш чоралари кўрилмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.