Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Расмий муносабат
2020-02-03 / 97

Термиз тумани ҳокимлиги Kun.uz сайтида 2020 йилнинг 2 февраль куни эълон қилинган “Термиз тумани ҳокимлиги халқнинг ҳақини «йиғлатиб» берадими?” сарлавҳали материалдаги ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Кейинги йилларда Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Термиз туманида ҳам шаҳарсозлик нормаларига асосан ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Мақолада қайд этилганидек 2014 йилда Термиз шаҳридан Термиз халқаро аэропортига борувчи йўллар ёқасидаги эски уй-жойлар, шу жумладан, “Солиобод” маҳалласида жойлашган 5 та нотурар жой бузилишга тушиб, ушбу ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида уй-жойлар қурилган.

Фуқароларга тегишли бўлган ушбу нотурар жойлар компенсация пулларини тўлаш кўзда тутилмасдан унинг ўрнига бошқа жойдан ер майдони ажратилган.

Кейинчалик бино эгаларининг судларга мурожаатидан сўнг суд қарорига асосан қарздорлик вужудга келган. Мавжуд қарздорликларни узоқ йиллардан буён тўланмасдан келинишига сабаб, тўланиши лозим бўлган маблағлар катта миқдордалиги учун туманнинг маҳаллий бюджетидан тўлиқ тўлаб берилмасдан мавжуд имкониятлардан келиб чиққан ҳолда қисман тўлаб борилмоқда.

2019 йил якуни билан туман бюджети ортиғи билан бажарилганлиги сабабли бюджетнинг ортириб бажарилган қисмида етарли маблағ қолдирилди.

Бугунги кунда амалдаги тизим асосида бюджетдан ортириб бажарилган маблағларнинг сарф-харажатлари халқ депутатлари Кенгашида муҳокама қилиниши белгиланган бўлиб, туман Кенгашининг февраль ойида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги сессиясида ушбу фуқароларга мавжуд қарздорликни тўлаб берилиши масаласи муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.