Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Жартепаликлар сайёр қабулдан қатъий ишонч ва эзгу ният билан уйларига қайтишди
Жартепаликлар сайёр қабулдан қатъий ишонч ва эзгу ният билан уйларига қайтишди
2020-02-01 / 91

Халқ билан мулоқот, инсонлар дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.

Бугун, 1 февраль куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Музработ тумани, “Юртим жамоли” маҳалласи, “Жартепа” қишлоғида ташкил этилган навбатдаги сайёр қабулида ҳам одамлар қалбига қулоқ солинди, уларнинг дард-ташвишлари астойдил тингланиб, аксарият муаммолари жойида ижобий ҳал этилди.

 

– Қишлоғимизда ичимлик суви ва оқова сув таъминотидаги муаммолар энг оғриқли масалалардан бири бўлиб келаяпти, – дейди жартепалик Обиддин Зайниддинов. – Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида яна битта янги артезиан қудуғи қазиладиган, оқова сув йўли яхшиланадиган бўлди. Бундан ташқари ички йўлларимиз тошланиши, асфальт ётқизилиши айтилди.

 

Шу тариқа сайёр қабулда фуқароларнинг жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлари юзасидан уларнинг талаблари қаноатлантирилди. Ечими маълум муддат талаб этадиган мурожаатларнинг ўз вақтида ва тўлақонли ҳал этилишини таъминлаш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

 

 

Энг муҳими, Музработ туманининг “Жартепа” қишлоғида ўтказилган сайёр қабулдан фуқаролар қатъий ишонч ва эзгу ният билан уйларига қайтишди. Бу эса одамларда эртанги кунга бўлган ишонч тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат беради. Ёрқин келажакка умиди, эртанги кунга ишончи мустаҳкам элнинг бунёдкорлик салоҳияти, яратувчанликка интилиши ва иштиёқи ҳосил бераверади.

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.