Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов тадбиркорлар билан учрашди
Тўра Боболов тадбиркорлар билан учрашди
2020-01-30 / 122

Бугун, 31 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда вилоят секторлари раҳбарлари, тадбиркорлик субъектлари, алоқадор бошқарма ва ташкилотлар вакиллари иштирок этди. Учрашув чоғида вилоятда фаолият кўрсатаётган ишбилармонлар ўзларини қийнаётган муаммолар, талаб ва таклифлар билан вилоят ҳокимига юзландилар.

 

Мурожаатларнинг аксариятида ўз фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча ер ва имтиёзли кредит ажратиш, коммунал соҳани яхшилаш, экспортни ривожлантириш ва бошқа масалалар акс этди. Дахлдор идоралар иштирокида кўплаб тадбиркорларнинг муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди, тегишли маслаҳат ва тавсиялар берилди.

– Бугун мамлакатимизда чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш, айниқса, чарм хом ашёсини тайёр маҳсулот ҳолида экспортга йўналтириш, импортни қисқартириш энг муҳим масалалардан биридир, – дейди “Севинч авто газ созлаш” МЧЖ раҳбари К.Бозоров. – Ангор туманида сифатли ва замонавий чарм пойабзаллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун банкдан 1 миллиард сўм миқдорида кредит маблағи ажратилишини сўрадим. Муддат белгиланиб, тез кунда  кредит маблағи ажратиладиган бўлди. Бу эса фаолиятимизни янада кенгайтиришимизда амалий ёрдам бўлади.

 

–  Вилоят ҳокимининг қабулига келиб, хусусий мактаб очиш учун бўш бино ажратилишида амалий ёрдам сўрадим, – дейди қумқўрғонлик якка тартибдаги тадбиркор Ҳ.Ғаффоров. – Улар мени тинглаб, масаламни ижобий ҳал қилиб беришди. Бизга бўш турган бинолардан бири ажратиб бериладиган бўлди.

Шу тариқа бугун 100 нафарга яқин тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди, тавсия ва таклифлар ўртоқлашилди.

 

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокимининг тадбиркорлар қабули ҳафтанинг ҳар жума куни ўтказилиб, унда хусусий сектор вакилларининг муаммолари ўрганилган ҳолда уларни бартараф этиш чоралари кўрилади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.