Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Музработда аҳоли муаммоларига ечим топилди, ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди
Музработда аҳоли муаммоларига ечим топилди, ёшларнинг ғоя ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди
2020-01-30 / 117

Бугун, 30 январь куни Сухондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш мақсадида Музработ тумани, “Янги диёр” маҳалласи, “Қўшмон” қишлоғида сайёр қабул ўтказди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда мурожаатчи фуқаролар иштирок этди.

 

Сайёр қабулда ҳар бир мурожаатчининг арзи-ҳоли диққат билан тингланиб, уларда норозилик кайфиятини келтириб чиқарган ҳолатларни масалага дахлдор бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирокида чуқур таҳлил қилган ҳолда бартараф этиш чоралари кўрилди.

— Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун 5-6 километр йўл босиб ҳудудимиздаги қишлоқ оилавий поликлиникасига бориб келардик, — дейди қўшмонлик Ойсултон ая Очилова. — Бугун бизнинг талаб ва истакларимиз инобатга олиниб, қишлоғимизда ҚОПнинг таянч пункти ташкил этиладиган бўлди.

 

Шу тариқа аксарият мурожаатларда келтирилган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сайёр қабулдан сўнг Т.Боболов давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари вакиллари билан бирга ушбу маҳаллада яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли Т.Раҳмонбердиев хонадонида ҳам бўлиб, ҳокимликнинг эсдалик совғаларини топширди.

— Биз, уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган бундай эҳтиром учун мингдан-минг ташаккур билдирамиз, — дейди отахон. — Ҳеч қачон уруш бўлмасин! Фарзандларимиз ҳозиргидек тинч ва фаровон турмуш кечирсин. Юртимиз гуллаб-яшнайверсин!

 

Шундан сўнг вилоят ҳокими тумандаги 28-умумтаълим мактабида музработлик ёшлар билан учрашди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотда ёшлар ўз муаммоларини баён қилди, таклиф ва ғоялари билан ўртоқлашди. Тадбирда ёшларни ўйлантираётган муаммоларга ечим изланди, янги ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди.

 

 

 

 

— Ўзим тиббиёт коллежини битирган бўлсамда ҳарбий ёки ҳуқуқ-тартибот соҳасида ишлашни, шундай шарафли ва олижаноб касб эгаси бўлишни орзу қилардим, — дейди гулистонлик Сарвиноз Алиқулова. — Ана шу ниятим ушалаётганидан хурсандан. Вилоятимиз ҳокими ИИБнинг Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига ишга киришимга кўмаклашадиган бўлдилар.

 

Сурхондарё вилоят ҳокимининг сайёр қабуллари ва ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.