Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш Сурхондарё вилояти мисолида ўзгача ифода топади
Ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш Сурхондарё вилояти мисолида ўзгача ифода топади
2020-01-29 / 86

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун Ангор туманидаги 29-умумтаълим мактабида туман ёшлари билан ҳам учрашди. “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган очиқ мулоқот аввалида 2020 йилда Сурхондарёда ёшлар масаласида амалга ошириладиган ишлар хусусида сўз борди. 

Вилоят ҳокими ёшларга қарата мурожаат қилар экан, Давлатимиз раҳбарининг “2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари жорий йилда ёшларнинг жамиятимизда тутган ўрни ва ролининг янада ортишини белгилаб берувчи асос бўлишини таъкидлади.

 

 

Ангорлик ёшлар билан учрашувда ҳам ўз ютуқлари ҳақида ғурурланиб ҳикоя қилган ёшларнинг муваффақияти бошқаларга ибрат бўлди. Эътиборли ва қизиқарли таклифлар, кутилмаган креатив лойиҳалар, тенгқурларини ташвишга солаётган муаммолар ўртага ташланди.

 

 

Тадбир давомида ёшларни ўйлантираётган муаммоларга ечим изланди, янги ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Бир гуруҳ ёшларга туманнинг “Илғор” маҳалласи ҳудудидан 20 сотихдан ер ажратиб бериладиган бўлди. Энди ана шу ёшлар ажратиб бериладиган ерда оила аъзолари билан иссиқхоналар барпо этиб, деҳқончилик қилади.

 

 

Вилоят ёшлари билан учрашувлар улкан режалар ва эзгу ниятлар билан давом этмоқда. Умид билан суқулган таёқ, бир кун берар мева-ю япроқ, деганларидек, бугун сурхондарёлик бу ёшлар эртанги кунга умид ва ишонч билан дадил қадам ташламоқда.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.