Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов Ангорда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди
Тўра Боболов Ангорда фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди
2020-01-29 / 95

Бугун, 29 январь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ангор туманининг Навшаҳар маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини ўрганди.

 

Барча даражадаги раҳбарларнинг аҳоли билан бевосита мулоқотга кириши, айниқса, сайёр қабуллар орқали мурожаатчилар ҳузурига бориши халқимизнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Энг муҳими, очиқ мулоқотларда аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратиш борасида бор куч ҳамда имкониятлар ишга солинаётир.

 

Ангор туманида ўтказилган сайёр қабулда новшаҳарликларнинг йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш, электр энергия таъминотини яхшилаш, ишга жойлашиш, имтиёзли кредит олиш, соғлиқни сақлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш каби масалаларга оид 50 га яқин мурожаати тингланиб, уларнинг эътирозига сабаб бўлган ҳолатлар чуқур таҳлил қилинган ҳолда, бартараф этиш чоралари кўрилди.

 

Аксарият мурожаатларда келтирилган турли ижтимоий-иқтисодий муаммолар жойида ҳал этилди. Маълум муддат, яъни атрофлича ўрганиш ёки вақт тақозо этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли мутасаддиларга вазифалар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.