Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Навбатдаги сайёр қабул манзили тоғли Сина қишлоғи бўлди
Навбатдаги сайёр қабул манзили тоғли Сина қишлоғи бўлди
2020-01-29 / 109

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов воҳа марказидан қарийб 180 километр узоқликда, пурвиқор Хўжабаркуҳ тоғи этакларида жойлашган Сина қишлоғида сайёр қабул ўтказди. Унда вилоят ва туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар, идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари ҳамда “Файзобод”, “Сина-1”, “Дашчинор” ва   “Сумбула” маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари иштирок этди.

 

 

Тоғли ва туман марказидан чекка қишлоқдаги 4 та маҳаллада 12 мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Улар асосан йўлларни, қишлоқдаги шифохонани таьмирлаш, ичимли сув, электр энергияси билан таъминлаш, боғ-роғлар ва томорқаларни суғориш учун қазилган канални реконструкция қилиш билан боғлиқ масалаларни ўртага ташлади. Бу муаммоларнинг барчаси мутасадди вилоят ва туман раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилиб, ҳар бирининг молиявий манбасини, масаланинг ечимини топиш йўллари изланди.

 

 

– Сўлим қишлоғимиздаги касалхонага бир пайтлар туманимиз марказидан ҳам одамлар келиб даволанар эди, – дейди нуроний Раҳмат Зикиров. – Барча шароитларга эга шифохона хушманзара, тоза, баҳаво ҳудудда жойлашгани билан ҳам беморларга манзур бўлар эди. Эндиликда бинолар таъмирталаб бўлиб, талабга жавоб бермай қолган. Тажрибали шифокорлар етишмайди. Қабулда шу масалани айтган эдим, вилоят ҳокими бу муаммони ҳал этиб берадиган бўлди. Кунлар исиши билан таъмирлаш ишларини бошлаш бўйича раҳбарларга зарур топшириқларни берди. Бундан жуда хурсанд бўлдик.

 

 

Сайёр қабулда шунингдек, эскирган трансформаторларни янгисига, симёғочларни темир-бетон устунларга алмаштириш, маҳаллалардаги сув қувурларини, ички йўлларни таъмирлаш, канални реконструкция қилиб, экинзор ва боғ-роғларни суғориш учун қулай шароит яратишга келишиб олинди.

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.