Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Анбарсойда ёшлар фикрига қулоқ тутилди
Анбарсойда ёшлар фикрига қулоқ тутилди
2020-01-29 / 99

Ёшлар - келажак пойдевори. Бу таянч мустаҳкам бўлса, истиқболга ишонч ортади. Шу боис мамлакатимизда ёшлар камолоти масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда, ёш йигит-қизларнинг орзу-интилишларини, илғор ғоя ва ташаббусларини рўёбга чиқариш юксак босқичга кўтарилмоқда.

 

 

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Денов туманига ташрифи чоғида Анбарсой маданият уйида ҳам бўлиб, Президентимиз илгари сурган бешта муҳим ташаббуснинг тумандаги умумтаълим мактабларида қандай самара бераётганига бағишланган кўргазма билан танишди. Ўқувчилар яратган тикувчилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги ва бошқа ҳунармандлик буюмларини, бўлғуси рассомлар ишларини кўздан кечирди. Устозларига тавсиялар билдирди. Мўжазгина кутубхонада бўш вақтини китоб мутолааси билан ўтказаётган ёшлар билан суҳбатлашиб, китоб фондини янада бойитиш юзасидан топшириқ берди.

 

 

Шу ерда туман ёшлари билан ўтказилган учрашувда ташаббускор, шижоатли ўғил-қизларнинг фаоллиги, уларнинг жамиятимиз тараққиётига масъуллик ҳисси кенг намоён бўлди. Улар таълим, спорт ва бошқа соҳаларда эришаётган ютуқлари ҳақида фахр билан сўзлаб берди. Тадбиркорлик билан шуғулланиб ўз бизнесини йўлга қўйиш учун ер ажратиш, кредит олишда ёрдам сўради. Маҳаллалардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишда таклиф ва тавсияларини билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.