Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов: вилоят ёшлари менинг энг яқин кўмакчимга айланган...
Тўра Боболов: вилоят ёшлари менинг энг яқин кўмакчимга айланган...
2020-01-29 / 107

Сурхондарё вилояти Денов туманидаги машина-трактор паркида устоз-шогирд анъанаси йўлга қўйилди. Ушбу ташаббус тақдимоти муносабати билан тадбир ташкил этилди.

“Устоз-шогирд анъанаси – миллий қадрият“ мавзуида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов иштирок этиб, бу анъана қандай ташкил этилаётгани билан танишди. Техникаларни бошқаришни, цехларда техника воситалари ва уларнинг қисмларини таъмирлашни ўргатаётган устозлар, бу касбларни ўрганаётган шогирдлар билан суҳбатлашди. Яратилган шароитлар билан қизиқди.

 

Айни пайтда корхонада 19 та замонавий комбайн, 17 та ер ҳайдов, 6 та чопиқ, 3 та мини трактор фермер ва деҳқон хўжаликларига хизмат кўрсатмоқда. Бу ерда 60 га яқин киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг ҳар бири Юрчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи қишлоқ хўжалиги машиналарини механизациялаштириш йўналишида таълим олаётган битирувчи курс ўқувчиларидан шу соҳага қизиққан ёшларни шогирдликка қабул қилиб, дарсдан бўш вақтларида ўз касбларининг сир-асрорини чуқур ўргатмоқда.

 

Вилоят раҳбари шу ерда Юрчи қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ва ҳудуддаги уюшмаган ёшлар билан учрашиб, Президентимизнинг Парламентга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти, мамлакатимизда ёшлар келажагига қаратилаётган эътибор ва бу ғамхўрликларнинг жамиятимиз ривожидаги ўрни ҳақида суҳбатлашди.

 

– Бугун воҳада ёшлар менинг энг яқин кўмакчимга айланган, – деди Тўра Боболов. – Чунки, сизлар шижоаткор ва ростгўйлигингиз билан жойлардаги муаммоларни очиқ айтяпсиз. Баъзи раҳбарларимиздек андиша қилмаяпсиз. Ҳудудларни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш билан боғлиқ яхши ғояларни илгари суряпсиз. Албатта, бу фазилатларингизни доимо қўллаб-қувватлайман. Машина-трактор паркида устоз-шогирд анъанаси қайта тиклангани ҳам хайрли иш бўлибди. Эндиликда бу қадриятни эъзозлаб, устозларга муносиб, ўз касбингизга содиқ кадрлар бўлишингиз керак. Вилоятнинг бошқа корхона, ташкилотларида ҳам бу ташаббусни жорий этиш лозим.

 

 

Самимий рухда ўтган учрашувда ёшларнинг ютуқ ва таклифлари, ғоя ва муаммолари тингланиб, улар ўртага ташлаган муаммоларни зудлик билан ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.