Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Талаба-ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда уларнинг ғоя ва ташаббуслари, муаммолари ўрганилди
Талаба-ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда уларнинг ғоя ва ташаббуслари, муаммолари ўрганилди
2020-01-27 / 141

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг фаоллар залида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдан сайланган Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари билан биргаликда Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган сурхондарёлик талаба-ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

 

 

Мулоқотда Т.Боболов талабаларга Президентимиз раҳнамолигида вилоятда олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, янгиланишлар, келгусидаги истиқболли режалар ҳақида батафсил маълумот берди. Айни вақтда барча соҳаларда малакали кадрларга эҳтиёж юқорилигини, белгиланган лойиҳаларни амалга оширишда етук кадрларнинг роли катта эканлигини таъкидлади.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган масалалар, янги ғоя ва ташаббуслари, ташвишга солаётган муаммолари юзасидан вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, саволларига жавоб олишди.

 

 

Мулоқот сўнгида ижтимоий фаол бир гуруҳ ёшларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди. Вилоятнинг барча даражадаги раҳбарлари ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини, янги лойиҳаларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаб, муаммоларини ҳал этишга, уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, порлоқ истиқболи учун зарур шароитларни яратиб беришга тайёр эканликларини таъкидлашди. Ёшларни аъло баҳоларга ўқиш ва изланишга, ўз салоҳиятини юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида сарфлашга ундашди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.