Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов сурхондарёлик талаба-ёшлар билан А.Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф буюрди
Тўра Боболов сурхондарёлик талаба-ёшлар билан А.Қодирий номидаги ижод мактабига ташриф буюрди
2020-01-27 / 102

“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ҳамда Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган сурхондарёлик талаба-ёшлар пойтахтдаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига ҳам ташриф буюришди.

 

 

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музей ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида янгидан барпо этилган. Боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилган.

Ушбу ижод мактаби ўзбек тили ва адабиётини, бадиий ижод сирларини чуқур ўрганишга ихтисослашган бўлиб, жорий ўқув йилида мактабнинг 5, 6, 7 ва 8-синфларига ижодий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида 121 нафар ўқувчи саралаб олинди.

 

 

Тадбир иштирокчилари бу ерда ўғил-қизларнинг таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитлар, кенг, ёруғ, шинам ва қулай хоналар, замонавий технологиялар ва ўқув анжомлари билан таъминланган фан кабинетлари, адабий асарлар, бадиий адабиётларга бой кутубхона, очиқ ва ёпиқ спорт заллари фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

 

Абдулла Қодирийнинг набираси Хондамир Қодирий, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, шоир, таржимон, журналист Мирзо Кенжабек билан учрашув чоғида адиб ижодининг нозик қирралари, сўз қўллашдаги ўзига хос маҳорати ҳақида ёшларга сўзлаб берилди.

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.