Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида иштирокчилар Тошкент шаҳридаги IT Park фаолияти билан яқиндан танишишди
“Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида иштирокчилар Тошкент шаҳридаги IT Park фаолияти билан яқиндан танишишди
2020-01-27 / 131

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган сурхондарёлик талаба-ёшлар билан учрашди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳам иштирок этди.

26 январь, якшанба куни эрталаб “Туркистон” саройи олдида тўпланган талабалар автобусларга ўтирган ҳолда мамлакатимиздаги биринчи Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – IT Паркка ташриф буюришди.

 

 

 

IT Park бу – истиқболли стартап лойиҳаларини йўлга қўйиш ва уларни бозорга олиб чиқишга хизмат қиладиган, фан ва таълим муассасалари билан интеграциялашув орқали амалга оширишга мўлжалланган мажмуа бўлиб, зарур бино, иншоот ва ускунларни ўз ичига олади. У фаол иқтидор эгаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий-педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз бизнес лойиҳаларини чинакам бизнесга айлантириш учун барча имконият берадиган маскан ҳисобланади.

 

 

 

IT Park бўйлаб экскурсия давомида ёшлар мамлакатимизда стартапларни ривожлантиришга қаратилган эко-муҳит ва инфратузилма билан танишишди.

Мажмуанинг асосий вазифалари, таълим дастурларига қабул қилиш учун саралаш шартлари, резидентларига тақдим этилган қатор солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар, шунингдек келгусида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида IT Park филиаллари очилиши ҳақида сўзлаб берилди.

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.