Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Мададкор фуқароларимиз (мардикор эмас) энди оиласи бағрига қайтади
Мададкор фуқароларимиз (мардикор эмас) энди оиласи бағрига қайтади
2020-01-27 / 108

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг топшириғига кўра, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев бошчилигидаги вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари Тошкент шаҳрига иш излаб борган 80 нафарга яқин сурхондарёлик фуқаролар билан учрашди.

 

Шайхонтоҳур туманининг Ибн Сино мавзесида жойлашган бир марталик иш бериш бюросида ўтказилган учрашув чоғида пойтахтда кунлик ёлланма меҳнат билан шуғулланаётган воҳадошларимизнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари чуқур ўрганилди.

Ўзаро суҳбатлар чоғида улар яшаш шароитлари қониқарли эмаслиги, битта квартирада кўпчилик бўлиб яшашлари, яхши иш топиш мушкуллигини айтишиб, агарда, ўзлари яшайдиган шаҳар ёки туманда иш билан таъминлансалар, уйларига қайтишга тайёр эканликларини билдиришди.

 

Шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят Бандлик бош бошқармаси, ҳудудлардаги Бандликка кўмаклашиш марказлари, шунингдек, вилоятда ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган йирик тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўзларидаги мавжуд бўш иш ўринларини таклиф этишиб, бу фуқароларнинг касб-кори, лаёқатига мос иш билан машғул бўлишлари учун зарур шароитлар яратишларини таъкидлашди.

 

Учрашувда фуқаролар вақтинчалик турар-жой билан таъминлаш, уй-жойини таъмирлашга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар ажратиш  ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолари ечимида ҳам раҳбарлардан амалий ёрдам сўрашди. Мутасаддиларга уларнинг ҳар бир мурожаатини эътиборсиз қолдирмасдан қисқа муддатда ҳал қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.