Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тўра Боболов бошчилигидаги раҳбарлар Президент Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишишди
Тўра Боболов бошчилигидаги раҳбарлар Президент Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишишди
2020-01-27 / 122

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигидаги вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари Тошкент шаҳрида янги фойдаланишга топширилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасида яратилган шароитлар билан танишишди.

 

Давлатимиз раҳбари сиёсатининг асоси бўлган халқ билан мулоқот тизими аҳоли манфаатларини таъминлаб, одамларнинг ҳаётга, давлатга ишончини мустаҳкамламоқда. 

Тошкент шаҳри, Бунёдкор шоҳ кўчаси 2-уйда жойлашган янги Халқ қабулхонаси биносида аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва бажариш учун барча шароитлар муҳайё. Мутасаддилар томонидан фуқароларни қабул қилиш учун хоналар, Давлат хизматлари маркази шохобчаси, “Мадад” нодавлат-нотижорат ташкилоти маслаҳат бюроси, тиббий хизмат, она ва бола хоналари ташкил этилган. Тошкент шаҳрида аҳоли кўплиги инобатга олиниб, соҳалар бўйича бўлимлар йўлга қўйилган. 

 

 

 

Мазкур муассаса бир кунда 200 нафаргача мурожаатчига хизмат кўрсатиши мумкин. Халқ қабулхонасидаги шароитлар билан танишган меҳмонлар фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун бу ерда яратилган қулайликларга юқори баҳо беришди.


 

 

 

 

 

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.