Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари малака ошириш ўқув-семинарида
Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари малака ошириш ўқув-семинарида
2020-01-27 / 143

Бугун, 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида малака ошириш ўқув-семинари ташкил этилди.

Президент топшириғига кўра ташкил этилган 10 кунлик машғулотлар давомида 320 нафар тингловчилар “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” асосида “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш”, “Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш”, “Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш”, “Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда чорвачиликни ривожлантириш”, “Ижтимоий соҳани ривожлантириш” ва “Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш” каби йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўладилар.

Ўқув-семинари давомида қатнашчилар республикамизнинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари асосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган маълумотлар билан ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнлари билан яқиндан танишадилар.

Ўқув машғулотлар мамлакатимизнинг ҳар бир соҳасидаги етук мутахассислари, вазирлик, идора ва ташкилотларнинг раҳбарларидан таркиб топган жами 91 нафар маърузачилар томонидан 40 та мавзу доирасида 108 та йўналишда олиб борилади.

Ўқув машғулотлари 1 гуруҳда 6 февралгача, иккинчи гуруҳда 17 февралгача давом этади.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.