Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Ватан ҳимоячиси хотираси ёдга олинди
Ватан ҳимоячиси хотираси ёдга олинди
2021-01-13 / 37

2000 йил август ойида мамлакатимизнинг жанубий чегараларини бузиб киришга уринган қабиҳ ниятли тўдага қарши курашда ўз жонини фидо қилганлар орасида сурхондарёлик сержант Муҳиддин Эштемиров ҳам бор эди. 

Орадан йигирма йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, бугунги осуда ҳаётимиз учун ҳалок бўлганлар хотираси такрор ва такрор ёдга олинади. Жанубий оператив қўмондонлик бошлиғи, полковник Қодиржон Турсунов бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар билан биргаликда М.Эштемиров хонадонида бўлдилар. Ҳарбий хизматчиларнинг йўқлови фарзандидан эрта айрилган Манзура ая Диллаева кўнглини тоғдай кўтарди. 

Термизлик ботир жангчининг кўрсатган жасорати вафотидан сўнг давлатимизнинг юксак мукофоти – “Жасорат” медали билан тақдирланди. “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларига 10.15.20 йил”, “Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил”, “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари билан мукофотланди. Айни пайтда Муҳиддин улғайиб, вояга етган маҳаллага Муҳиддин Эштемиров номи берилган.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.