Ижтимоий тармоқларда Қизириқ туманида фаолият юритиб келган фермер хўжаликлари билан ер участкасини узоқ муддатли ижарага бериш шартномалари бекор қилиниб, ер майдонларининг олиб қўйилаётганлиги тўғрисида эълон қилинган мақолалар юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
“Туман иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи қишлоқ хўжалигига боғлиқ бўлганлиги сабабли халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг 2020 йил 10 декабрдаги сессиясида туманда пахтачилик ва ғаллачилик соҳасини янада такомиллаштириш юзасидан фермер хўжаликлари билан музокаралар олиб борилган.
Музокаралар давомида келгусида фермер хўжалигини юритиш истаги бўлмаган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан тузилган ер ижара шартномалари Ер кодексининг 24-моддасига асосан тарафларнинг келишуви билан бекор қилингани инобатга олиниб, келишувга эришилмаган фермер хўжаликлари билан ер ижара шартномасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шўнга кўра ҳозирги кунда Қизириқ тумани ҳокимлиги томонидан ер ижара шартномасини бекор қилишда келишувга эришилмаган фермер хўжаликлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ер ижара шартномасини суд тартибида бекор қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мазкур қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлардан Қизириқ туманида кўп йиллардан буён орқада қолаётган пахтачилик ва ғаллачилик соҳасини такомиллаштириш, туманнинг иқтисодий ва ижтимоий кўрсатгичларини яхшилаш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш мақсади кўзланганлиги маълум қилинади”, дейилади расмий муносабатда.
-
Манзил:Термез шахар, Исо Ат-Термизий кўчаси, 1 уй
-
Тел:(8-376) 224-00-15
-
Факс:(8-376) 221-70-75
-
E-mail:gov@sdv.uz