Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сурхондарё вилояти ҳокимлиги веб-сайти фаолияти қайта тикланди
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги веб-сайти фаолияти қайта тикланди
2021-01-07 / 578

2021 йилнинг 6 январь куни Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учраганлиги ҳақида аввал хабар қилган эдик.

Ҳозирда мазкур ҳолат вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК ходимлари томонидан бартараф этилиб, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги расмий веб-сайти (surxondaryo.uz)нинг ишлаши таъминланди. Маълумотлар қайта тикланмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари веб-сайтлари ишчи ҳолатини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ва унинг қуйи тузимлари расмий веб-сайтларини такомиллаштириш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича чоралар белгиланди.

Мазкур веб-сайтларга уюштирилган ҳужум бўйича ваколатли органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, жиноят кодексининг бир қатор моддаларида компютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятлар ва уларга нисбатан жавобгарлик кўзда тутилган.

Жумладан, кодекснинг 278⁵-моддасига кўра, ўзганинг компьютер ускунасини ёки хизматда фойдаланиладиган компютер ускунасини қасддан ишдан чиқариш, худди, шунингдек, компютер тизимини бузиш (компютер саботажи):

  • 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима;
  • 2 йилгача озодликни чеклаш;
  • 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шунингдек, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса:

  • 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
  • 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
  • 2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.