Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Мурожаат ва ижро: “Гулистон” маҳалласига газ қувурлари тортилиб, бугун ўнлаб хонадонларга “зангори олов” кириб борди
Мурожаат ва ижро: “Гулистон” маҳалласига газ қувурлари тортилиб, бугун ўнлаб хонадонларга “зангори олов” кириб борди
2020-12-31 / 130

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Термиз шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда шаҳар марказидан “Гулистон” маҳалласига кўчиб борган фуқароларнинг таббий газ таъминоти ва ички йўллар таъмири бўйича қилган мурожаатини жойига бориб ўргангани, Янги йил байрамигача маҳаллага газ истеъмоли учун қувурлар тортиш, йўлларга асфальт ётқизишга киришиш тўғрисида мутасаддиларга топшириқлар бергани ҳақида аввал хабар қилган эдик.

 

Ўтган бир ой давомида маҳалладаги ушбу муаммоларга ижобий ечим топилди. Аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаётий зарур эҳтиёжларини қондириш мақсадида бу ерга газ истеъмоли учун қарийб 1100 п/м газ қувури тортилиб, таъмирталаб 1,5 км узунликдаги ички йўлларга асфальт ётқизилди. Яна 2,5 км узунликдаги ички йўллар асфальт ётқизишга тайёрлаб қўйилган бўлиб, кунлар илиши билан бу ишлар ҳам якунига етказилади.

 

Маҳалла ободлиги, аҳоли турмуш фаровонлиги йўлида қилинган бу хайрли ишлар гулистонликлар учун ажойиб Янги йил туҳфаси бўлди. Шу муносабат билан бугун бу ерда ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Тўра Боболов  маҳалла аҳолисини юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келаётган янги – 2021 йил билан табриклаб, маҳаллада 860 та хонадон тўлиқ газлаштирилиши, биринчи босқичда 260 та хонадонни табиий газ билан таъминлаш кўзда тутилганлигини таъкидлади.

 

Арча атрофида Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қизиқарли тадбир барчага байрамона кайфият бағишлади. Тадбирда болажонларга байрам совғалари улашилди.

Ҳа, бугун “Гулистон” маҳалласига, унинг “Фидокор” кўчасида истиқомат қиладиган ўнлаб хонадонларга “зангори олов” кириб борди. Бошқа хонадонлар ҳам босқичма-босқич тўлиқ газлаштирилади, ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари давом эттирилади.

 

 

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.