Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
расмий сайти
Главная Хокимлик янгиликлари Тадбиркорларнинг муаммолари тингланди
Тадбиркорларнинг муаммолари тингланди
2019-08-02 / 449

Маълумки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодий ривожланиши, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим саналади.

Шу боис, Сурхондарё вилоятида ҳам мазкур соҳани ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларга самарали инвестициявий ва бизнес муҳитини шакллантириш ҳамда қулай шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай амалий чоралар ўз самарасини бермоқда. Бугунга келиб кичик бизнеснинг вилоят ялпи ички маҳсулотидаги улуши 78 фоизни ташкил этмоқда.

Бугун, 2 август куни вилоят ҳокими Тўра Боболов томонидан ўтказилган навбатаги тадбиркорлар қабули ҳам хусусий сектор вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар олдида турган турли бюрократик тўсиқларни бартараф этиш имконини берди.

Унда 37 нафар тадбиркорнинг тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш, қурилишга рухсат бериш ва бошқа масалаларга оид мурожаати тингланди, муаммолар юзасидан соҳа мутасаддилари билан фикр алмашилди. Ҳар бир масала ечими юзасидан муддат белгилани, масъуллар бириктирилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.