Сурхондарё
вилояти Ҳокимлиги
Главная Хокимлик янгиликлари Сариосиёда сайёр қабул: чекка қишлоқ одамларининг оғири енгил, узоғи яқин бўлди
Сариосиёда сайёр қабул: чекка қишлоқ одамларининг оғири енгил, узоғи яқин бўлди
2019-08-01 / 259

Сариосиё туманининг “Дашнобод” ҳудудида “Келажак сари”, “Бўйрапўш”, “Анорзор”, “Нелоба”, “Сарижар”, “Боғи Самарқанд” сингари 6 та маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган бўлиб, 21 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Бу ҳудудда аҳолини қийнаб келаётган ва ҳақли эътирозларга сабаб бўлаётган долзарб муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўриш мақсадида Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бугун, 1 август куни “Боғи Самарқанд” маҳалласида сайёр қабул ўтказди.

Одатда муайян бир шаҳар, туман ёки маҳаллада ўтказиладиган сайёр қабулнинг ҳудудий чегараси чекланмайди. Унда вилоятнинг яқин ва олис ҳудудлари фуқаролари ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Бу гал ҳам шундай бўлди. Туман марказидан қарийб 30 километр узоқликдаги ушбу маҳаллада ўтказилган тадбирга қўшни қишлоқлар аҳолиси вакиллари ҳам келишди.

Сайёр қабул давомида аҳолининг мурожаатлари вилоят ва туман секторлари, корхона, ташкилот ва муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, Халқ қабулхоналари вакиллари иштирокида атрофлича ўрганиб чиқилди. Фуқаролардан тушган турли мазмундаги 102 та мурожаатнинг 41 таси жойида ижобий ҳал этилди.

Йўлларни таъмирлаш, кўприклар, қишлоқ врачлик пункти, маҳалла фуқаролар йиғини биносини янгидан қуриш ва шу каби ечими муддат талаб қиладиган 61 та мурожаат бўйича масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Жойларда ўтказилаётган бу каби сайёр қабулларда кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифалар моҳиятини англаган, зиммасидаги масъулиятни ҳис қилган мутасаддиларнинг аҳоли билан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилиши уларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ҳаётдан рози бўлиб яшашида муҳим омил бўлмоқда.

Фотогалерея
Сўровнома
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?

Богланиш
Янгиликларга обуна булиш
E-mail манзилингизни киритинг ва сайтимизнинг янгиликлари ва фойдали маслахатларини тугридан тугри электрон манзилингиз оркали олинг.